Maqola

890 20/09/2023

Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги Россия тинчликпарвар контингенти орқали келиб тушган Қорабоғнинг арман аҳолиси вакилларининг мурожаатини инобатга олиб, 2023 йил 20 сентябрь куни соат 13:00 да қуйидаги шартларда маҳаллий аксилтеррор тадбирларини тўхтатиш тўғрисида келишувга эришилганини хабар қилди.

  1. Арманистон қуролли кучларининг тузилмалари ва Озарбайжон Республикасининг Қорабоғ туманида жойлашган ноқонуний арман қуролли тузилмалари қуролларини ташлаб, жанговар позициялари ва ҳарбий постларини ташлаб, тўлиқ қуролсизлантиришади. Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Озарбайжон ҳудудини тарк этади, ноқонуний арман қуролли тузилмалари тарқатиб юборилади.
  2. Шу билан бирга барча қурол-яроғ ва оғир техникалар топширилади.
  3. Юқоридаги жараёнларни амалга ошириш Россия тинчликпарвар контингенти билан келишилган ҳолда таъминланади.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков “де-юре Озарбайжон ўз ҳудудида ҳаракат қилганини” айтди. Кремль Ереваннинг Қорабоғдаги россиялик тинчликпарвар кучларининг ҳаракатсизлиги ҳақидаги айбловларига шундай жавоб берди.

“Биз Арманистон томони Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олиш тўғрисидаги расмий қароридан кейин бизга нисбатан бундай қоралашларни қабул қилмаймиз. Ҳозир гап Озарбайжон Республикасининг ўз ҳудудидаги ҳаракатлари ҳақида бормоқда”, — дея Песков сўзларини келтиради Кремл матбуот хизмати.

Песков Ереван, Боку ва Қорабоғдаги арманлар билан алоқалар давом этаётганини таъкидлади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya