Мақола

16 836 12/04/2016

Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси (сертификат) Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш учун рўйхатда бўлган ва Ўзбекистон ҳудудидан вақтинчалик ташқарида бўлган Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларга берилади.

Агарда Ўзбекистон фуқаросининг паспорти:

    – йўқотилган,

    – яроқсиз ҳолга келтирилган,

    – муддати ўтган

ҳолларда сертификат расмийлаштирилади.

Сертификатнинг амал қилиш муддати – бир ой.

Паспорт йўқотилган ҳолда мурожаат қилувчи сертификат олиш учун қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

  1. Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлимида ёки мустақил равишда аризани (анкета варақаси берилмоқда) бир нусхада, ҳар бир қаторини тўлиқ тўлдиришлари керак.

    Диққат! Анкета варақаси бепул ва Элчихонанинг Консуллик бўлимида берилади. Ёки мурожаат қилувчи  мустақил равишда чоп этиб тўлдиради. Шуни эътиборда тутиш керакки, мурожаат қилувчи Консуллик бўлимига тўлдирилган анкета билан келиши мумкин, аммо варақага шахсий имзосини консуллик ходими иштирокида чекиши лозим.

     2. Ариза берувчининг доимий турар жойидаги Ўзбекистон ички ишлар органлари бўлимидан берилган маълумотнома (форма №9) ёки  маҳалла фуқаролар йиғинидан берилган маълумотнома илова қилинади. Шунингдек, йўқотилган паспорт нусхаси бўлса, уни Консуллик бўлимига тақдим қилиши лозим.

Маълумотномани Ўзбекистонда доимий яшаш учун рўйхатда бўлган жойидаги паспорт бўлими ёки маҳалла фуқаролар йиғинига ариза берувчининг қариндоши мурожаат қилиб олиши мумкин. 

Олинган маълумотнома нусхасини Элчихона Консуллик бўлимининг uzkorus@mail.ru (Новосибирскдаги Бош Консуллик бўлими учун consul2011@inbox.ru) электрон манзилига “Сертификат олиш учун” мавзусини қўйиб йўллаш ёки ариза берувчи қоғозга чиқарилган нусхасини ўзи билан олиб бориши тавсия қилинади.

3. Консуллик бўлимига 4 дона 3х4 см ҳажмдаги матовый қоғоздаги фотосурат тақдим этилади;

4. Консуллик бўлимига РФ полицияси томонидан берилган паспорт йўқолганлиги ҳақидаги маълумотнома (ариза берувчининг вақтинча рўйхатдан ўтган жойи ёки паспорт йўқолган жой бўйича полиция бўлинмаси томонидан берилади) тақдим этилади.

Элчихонанинг Консуллик бўлими масъул ходими ариза берувчи билан суҳбат ўтказиб, унинг Ўзбекистонга қайтиш гувоҳнома (сертификат)ни расмийлаштириш учун берган аризасини қабул қилади.

Паспорт муддати тугаган ёки уни яроқсиз ҳолга келтирилган ҳолларда мурожаат қилувчи ушбу хужжат (паспорт)нинг асли ва 2 нусхаси тақдим этганидан сўнг  расмийлаштирилади.

Сертификат берилишида 55 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими олинади. 16 ёшгача бўлган фуқаролардан фақат амалдаги харажатлар учун 5 АҚШ доллари олинади.

Сертификат олувчига фақат шахсан ўзи мурожаат этганида берилади.

Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг Консуллик бўлими қуйидаги манзилда жойлашган:

119017, г. Москва, 2-й Казачий пер., дом 2 (“Полянка” метро бекати)

Қабул: Душанба – жума 09.00 дан 17.00 гача

Тушликка танаффус: 13.00 дан 14.00 гача

Телефонлар: +7 499 230-00-32, +7 499 230-07-15;

Телефон орқали маслаҳат: 17.00 дан 18.00 гача;

Факс:  +7 499 230-04-79

Эл. манзил: uzkorus@mail.ru

Ўзбекистон Республикасининг Новосибирскдаги Бош Консуллик бўлими (Россия Федерациясининг Уральский, Сибирский ёки Дальневосточный федерал округларидан ташриф буюрганлар учун) қуйидаги манзилда жойлашган:

630005 г. Новосибирск, ул. Ломоносова, дом 55Б

Қабул:  Душанба, Чоршанба, Жума 10.00 дан 17.00 гача.

Телефонлар: +7(383) 246-04-85,  +7(383) 246-04-84,

Телефон орқали маслаҳат: сешанба ёки пайшанба кунлари куннинг иккинчи ярмида.

Факс: +7(383) 246-04-62

Эл. манзил: consul2011@inbox.ru

Дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва Ўзбекистон Республикасининг расмий байрам кунлари (1 январь, 8 март, 9 май, 1 сентябрь, 1 октябрь, 8 декабрь ва Рамазон ҳамда Қурбон ҳайитининг биринчи кунлари) Консуллик бўлими фуқароларни қабул қилмайди.

 ДИҚҚАТ!

Ўзбекистон Республикаси Солик кодекснинг 331 моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг №2095-сонли 2013 йил 24 декабрдаги Қарори билан тасдиқланган консуллик йиғимлар Тарифига кўра, Ўзбекистонга қайтиш сертификати расмийлаштириш учун консуллик йиғимидан озод этилган шахслардан амалдаги сарф-харажат учун тўланадиган   5 (беш) АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация