5 062 17/03/2016

photo_2016-03-17_22-38-13

Муҳожирликдаги юртдошларимизнинг зарур пайтларда ҳам шифокорларга мурожаат этмасликларининг сабаблари бор. Аксар одамлар “ўтиб кетади” деб касалликни ўтказиб юборишади. Яна баъзилари вақт ва пулини иқтисод қилиб, соғлигини йўқотади. Ёки уйга қайтганда даволанаман, деб энди бошланган хасталикни анча ўтказиб юборишади. Орамизда яна шундайлар борки, даволанишга хоҳиши ва имконияти бору рус тилини билмаганлиги сабабли шифокорга мурожаат қила олишмайди.

Ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган инсонлар учун тил ҳам, бошқа сабаблар ҳам тўсиқ бўла олмайди. Соғлом бўлсангиз, ўзингизга ҳам, сизни интизор кутаётган оила аъзоларинингизга ҳам фақат фойда эканини яхши биласиз.

 Рус тилида сўзлаша олмайдиганларга эса, Москвада ўзбек шифокорлар ҳам фаолият юритишини маълум қилмоқчимиз. Чиндан ҳам аҳволини ўз тилида тушунтириш, берилган маслаҳатни тўғри тушуниш саломатликда жуда муҳим.

photo_2016-03-17_22-38-16

Пойтахтдаги Весенняя кўчаси 4-уйда жойлашган “Реабилитация маркази” да олий тоифали шифокор Неъмат Бозоров кўп йиллардан бери юртдошларимизга малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ташхис ва мутахассис маслаҳати, барча турдаги таҳлиллар ва рентген, МРТ, УЗИ, ЭКГ текширувлари, ҳамда  даволаниш  марказнинг ўзида амалга оширилади.

“Муҳожирликдаги юртдошларимиз марказимизга тез-тез мурожаат қилиб туришади, улардан қўлимиздан келадиган барча ёрдамларни аямаймиз. Муҳими, улар ўзларини эҳтиёт қилишлари”, – дейди шифокор Неъмат Бозоров.

photo_2016-03-17_22-38-05

Аввало, ҳамиша соғлом юринг. Мабодо тобингиз қочса, соғлигингизга эътиборли бўлинг!

“Тиббий ребилитация маркази”

Манзил: Москва шаҳри, Весенняя кўчаси 4-уй (Педиатрия НИИ рўпарасида)

Телефонлар: +7 (968) 931 86 87;  +7 (925) 104 38 14

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация