Maqola

1 083 16/06/2022

Қозоғистоннинг Атирау шаҳридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш марказида мингга яқин ўзбеклардан иборат “турнақатор” навбатлар кузатилган. Улар қозоғистонда вақтинчалик ишлаш учун рухсатнома олишмоқчи,- дея хабар бермоқда orda.kz нашри.

Ўзбекистонда янги хорижга чиқиш паспортини олган  фуқаролар эндиликда Қозоғистонда вақтинчалик ишлаш учун янги рухсатнома олишлари керак. Чунки эски яшил паспортлар билан рухсатномалар расмийлаштирилмайди. Бунинг учун албатта хорижга чиқиш паспорти бўлиши шарт.

Шу сабабдан  марказда эрта тонгдан кечгача навбатлар кузатилмоқда.

«Дунё» ахборот агентлигининг хабарига кўра, мамлакатимиз Бош консули Отабек Турсинбеков шу масала юзасидан  Атирау шаҳридаги  Фуқароларга хизмат кўрсатиш марказидаги вазият бўйича унинг раҳбари   билан телефон орқали мулоқот қилган.

Мулоқотдан сўнг марказда фуқароларни қабул қилиш бўйича ходимлар сони 10 нафардан 26 нафарга кўпайтирилган, фуқароларни қабул қилиш вақти эса соат 24:00 га қадар узайтирилган.

Шу вақтга қадар марказ ҳар куни 1000 га яқин ҳужжатлари қабул қилиб оляпти. Шундан 800 нафарининг ҳужжатлари кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.

Атирау шаҳридаги Ўзбекистон фуқароларини расмий рўйхатга олиш билан боғлиқ вазият Атирау вилояти ҳокимияти ва ваколатли идоралари ҳамда Ақтаудаги Бош консулхонамиз томонидан доимий назоратга олинган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya