Мақола

799 01/11/2022

1 ноябрдан ўзбек-қозоқ чегарасидаги «Навоий — Қоплонбек» автойўл ўтказиш пункти 19 ойга ёпилади. Пунктда модернизация қилиш ва техник жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги Зангиота — Қоплонбек автойўл ўтказиш пункти 19 ойга ёпилади, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Навоий» чегара божхона пости билан чегарадош бўлган Қозоғистоннинг «Қоплонбек» автойўл ўтказиш пункти модернизация қилиниши ҳамда техник жиҳозланиши режалаштирган.

Шу боис мазкур ўтказиш пунктини жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб вақтинча ёпилади.

Натижада, Қозоғистон томонининг ҳисоб-китобларига кўра, назорат-ўтказиш пунктларининг ўтказиш қобилиятини 8 баробарга ошириш ва уларнинг ўтиш вақтини 2 соатдан 25 дақиқага қисқартириш кутилмоқда. Бундан ташқари, бизнес жараёнларини автоматлаштириш, божхона назоратини марказлаштириш ва коррупцион хатарларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади, деб ёзади “Газета.уз”.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация