Maqola

1 238 07/04/2022

11 апрелдан Қозоғистон Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги ўтказиш пунктларида чегарани кесиб ўтиш чекловларини бекор қилади.

Манфий натижали ПЗР тести ёки COVID-19 га қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни тақдим этиш талаби сақланиб қолмоқда.

11 апрелдан Қозоғистон Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги ўтказиш пунктларида Қозоғистон фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва хорижликларнинг давлат чегарасини кесиб ўтишига қўйилган чекловларни олиб ташлайди. Қозоғистон бош вазирининг расмий сайти маълумотларига кўра, бу қарор 6 апрел куни Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ерали Тугжанов раислигида ўтказилган Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия йиғилишида қабул қилинган.

Шунингдек, Қозоғистон давлат чегарасини ҳаво орқали кесиб ўтиш бўйича ҳам барча чекловлар олиб ташланади.

Бунда Қозоғистон фуқаролари, мамлакат ҳудудида яшаш учун рухсатномага эга бўлган хорижликлар ҳамда ўзаро эмлаш паспорти мавжуд бўлган чет эл фуқароларидан ПЗР тест усулидан фойдаланган ҳолда Covid-19 тестининг манфий натижаси, сертификат ёки эмлашнинг тўлиқ курсини тугатганлиги тўғрисидаги ҳужжатни (паспортни) мажбурий тақдим этиш, Covid-19 га қарши қайта эмлаш талаби сақланиб қолади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya