Мақола

1 088 12/09/2023

Жорий йилнинг 7 ойи давомида 14561 нафар хорижлик Қозоғистон фуқаролигини олган.

“2022 йилда Қозоғистон Республикаси фуқаролигини 22 114 киши қабул қилган, шундан 17 663 нафари “қандас”лардир.

(Қандаслар – илгари Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлмаган, ўз тарихий ватанига келган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли мақомга эга бўлган этник қозоқлар ва (ёки) қозоқ миллатига мансуб оила аъзолари).

Қозоғистон фуқаролигини олганларнинг асосий қисмини Ўзбекистондан келганлар – 14353 нафари (шундан 13166 нафари этник қозоқлар), Хитой Халқ Республикасидан – 1731 нафари (шундан 1725 нафари этник қозоқлар), Россиядан – 1436 нафари (484 нафари этник қозоқлар), Туркманистон – 1186 (шундан 1176 нафари этник қозоқлар) ва Қирғизистон – 910 нафари (шундан 220 нафари этник қозоқлар)”, — дейилади Қозоғистон ИИВ хабарида.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 7 ойи давомида 14561 киши Қозоғистон фуқаролигини олган, улардан 11142 нафари қандас.

Уларнинг аксарияти Ўзбекистондан – 8500 (7301 нафари этник қозоқлар), Россиядан – 2133 (шундан 845 нафари этник қозоқлар), Туркманистондан – 1203 (шундан 1185 нафари этник қозоқлар), Хитой Халқ Республикасидан – 1064 (шундан 1062 нафари этник қозоқлар) ва Қирғизистон – 718 (шундан 535 нафари этник қозоқлардир).

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация