Maqola

862 27/01/2023

Қозоғистонда талаб юқори бўлган қатор касб эгаларига “ВНЖ” беришни соддалаштириш режалаштирилмоқда. Бундай касблар рўйхатига шифокорлар, муҳандислар, агрономлар, геологлар, мутахассислари, соғлиқни сақлаш соҳасидаги университет профессорлари ва муҳандислик-педагогик кадрлар киради.

Қозоғистон ҳукумати талаб қилинадиган малакага эга бўлган хорижликлар учун доимий яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олишни осонлаштирмоқчи. Бу ҳақда очиқ  норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинган ИИВ раҳбарининг миграция нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги буйруғи лойиҳасида айтилади.

“Қуйидаги чет эл фуқароларига Қозоғистон Республикасида доимий яшаш рухсатномасини бериш рад этилади ёки илгари берилган рухсатномалар бекор қилинади:

Қозоғистон Республикаси ҳукумати томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда тўлов қобилиятини тасдиқламганлар. Қозоғистоннинг миграция масалалари бўйича ваколатли органлари томонидан тасдиқланган ва талаб юқори бўлган касб эгалари бўлган хорижликлар бундан мустасно”, – дейилади ҳужжатда.

Порталда жойланган мазкур ҳужжатнинг муҳокамаси 6 февралга қадар давом этади.

Хорижликларнинг Қозоғистонда доимий яшашг рухсатномани олиши учун талаб қилинадиган касблар рўйхатига – шифокорлар, муҳандислар, агрономлар, геологлар, IТ-мутахассислар, соғлиқни сақлаш соҳасидаги олий ўқув юрти ўқитувчилари, муҳандислик-педагогик ходимлар киради. Илгари талабга эга бўлган чет эллик мутахассислар учун “ВНЖ” олишда махсус меъёрлар белгиланмаган эди.

Манба: ТАСС.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya