Мақола

1 108 29/09/2023

Муҳожирларни, ҳатто ҳужжатлари жойида бўлса ҳам полиция бўлимига олиб кетиш ҳоллари учрамоқда.

Қозоғистонда истиқомат қилаётган тожикистонлик муҳожирлар полициянинг йирик қурилиш майдончалари, бозорлар ва бошқа одамлар гавжум жойларда хорижликларни назорат қилишга қаратилган рейдлари кўпайиб бораётганидан хавотир билдирди. Қозоғистон расмийлари бу чоралардан мақсад ноқонуний мигрантларни аниқлаш эканини даъво қилмоқда.

Тожикистонлик мигрант Азаматнинг сўзларига кўра, Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Миграция хизмати қўмитаси ходимлари давлат хавфсизлиги вакиллари ва Миллий гвардия ҳарбийлари билан биргаликда яқинда Олмаота бозорида хорижликларнинг катта гуруҳини қўлга олишган.

Муҳожирларни, ҳатто ҳужжатлари жойида бўлса ҳам полиция бўлимига олиб кетиш ҳоллари учрамоқда. Бу муҳожирлар орасида хавотир уйғотмоқда, кўпчилик рейдлардан қўрқиб ишга камроқ боришга қарор қилмоқда.

Рейдларга жавобан Қозоғистон полицияси сентябр ойи бошида биргина Олмаотада миграция қонунчилигининг 3 мингга яқин бузилишини аниқлагани,  Олмаотадаги қурилиш объектларидан бирида зарур ҳужжатларга эга бўлмаган 14 нафар Тожикистон фуқароси ишлаётганини маълум қилган.

Аввал ҳам тожикистонлик муҳожирлар Қозоғистон хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган шу каби рейдлар ва зўравонликлардан шикоят қилишган эди. Мутахассислар, шунингдек, муҳожирлар учун қўшимча муаммоларни келтириб чиқарадиган полиция ва Миллий гвардия расмийларининг коррупцион хатти-ҳаракатлари эҳтимолидан огоҳлантирган.

Қозоғистонда Тожикистондан келган муҳожирлар сони (тахминан 10,5 минг киши) унчалик кўп бўлмаса-да, бу ҳудуд Тожикистондан келган меҳнат муҳожирлари учун афзал йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.

Украинага бостириб кириши сабабли Ғарб санкциялари остида қолган Россиядаги иқтисодий вазият тожикистонлик муҳожирларнинг бир қисмини Қозоғистонга ишлаш учун кетишга мажбур қилди. Тожик муҳожирлари асосан бозорлар ва қурилиш соҳасида ишлайди. Улар Қозоғистонда Россияга қараганда камроқ маош олишса-да, аммо бу ерда ўзларини хавфсиз ҳис қилишларини айтишади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация