Мақола

983 12/07/2022

12 июлдан Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон давлат чегараси бўйлаб 12 та автомобиль назорат пунктларининг ишлашига қўйилган тақиқ бекор қилинади.

Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг қарорига мувофиқ қуйидаги автомобиль назорат пунктлари ўз фаолиятини қайта тиклайди:

  • РФ билан чегарада: «Кондибай», «Акбалшик», «Қизил Жар», «Наиза», «Жезкент», «Баитанат», «Коянбай», «Орда», «Шаган», «Карашатау»;
  • Ўзбекистон билан чегарада: «Целинный» (Ўзбекистон томонидан «Оқ олтин») ва «Сирдарё» (Ўзбекистон томонидан «Малик»).

Эслатиб ўтамиз, Россия 15 июлдан чегарани кесиб ўтиш учун коронавирусга қарши чекловларини бекор қилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация