Maqola

921 16/07/2022

Қозоғистонда 2022 йил 1 июнь ҳолатига кўра маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг рухсатномаларига кўра 16 424 нафар чет эллик меҳнат қилади, уларнинг 1605 нафари Ўзбекистондан, деб хабар беради «Казинформ» Халқаро ахборот агентлиги. 

Чет эллик ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар қуйидаги тоифадаги меҳнат қилувчиларга берилган:

  • раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 617 та рухсатнома (биринчи тоифа);
  • таркибий бўлинмалар раҳбарлари учун 3224 та рухсатнома (иккинчи тоифа);
  • жалб этилган ишчи кучининг асосий қисми бўлган мутахассисларга 8020 та рухсатнома (учинчи тоифа);
  • малакали ишчиларга 926 та рухсатномалар (тўртинчи тоифа) берилди.

Шунингдек, 1506 нафар фуқаро мавсумий ишларга, 2131 нафари эса корпоратив ишларга жалб қилинган. Ҳозир Қозоғистонда чет эллик ишчи кучидан фойдаланувчи 1762 та иш берувчи бор. Уларда 398 минг нафардан ортиқ Қозоғистон фуқаролари ишлайди. Бу умумий ходимлар сонининг 96 фоизини ташкил қилади.

Меҳнат мигрантлари асосан қуйидаги малакатлардан келиб ишлашади:
• Хитойдан – 3651 киши;

  • Туркиядан – 1853 киши;
  • Ўзбекистондан -1605 киши;
  • Ҳиндистондан – 1577 киши;
  • Буюк Британиядан -1113 киши.

Эслатиб ўтамиз, ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳар йили республикага чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун квота белгилайди.

Жорий йил учун белгитланган квота аввал белгиланган 28 352 нафардан 23 560 нафар ишчига, яъни 4 792 кишига (16%) камайтирилган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya