Мақола

454 05/07/2023

Қозоғистон ҳукумати 2024 йил 1 январдан фуқароларнинг бармоқ изларини мажбурий рўйхатга олишни жорий этишга қарор қилди. Лойиҳа 30 июнь куни ИИВ коллегияси йиғилишида мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга тақдим этилди, деб хабар беради Медиазона.

Қайд этилишича, тизим бармоқ изларидан ташқари фуқароларнинг юзини ҳам таний олади. Шу билан бирга, фуқароларнинг маълумотлар базаси бармоқ излари сканерлари орқали мунтазам янгиланиб борилади.

Ички ишлар вазирлигининг таъкидлашича, бундай тизим қозоғистонликларни ҳужжатлаштириш жараёнини тезлаштиради, шунингдек, ҳужжатларни ноқонуний қабул қилиш фактларини бартараф этади.
2020 йил охирида оммавий ахборот воситаларида 2021 йилдан бошлаб барча қозоғистонликлар ўз бармоқ изларини ҳуқуқ-тартибот идораларига мажбурий равишда топширишлари кераклиги ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Ўшанда Ички ишлар вазирлиги бу маълумотни инкор этиб, тартиб биринчи навбатда мамлакатда жиноятлар очилишини оширишга қаратилганлигини айтганди.

Расмийлар бармоқ излари ва геномик рўйхатга олишни 2021 йилдаёқ жорий қилишни режалаштирган эди, бироқ Ички ишлар вазирлиги ушбу чорани жорий этишни 2023 йилга қолдирди. Лойиҳани амалга ошириш учун 26 миллиард тенге (деярли 58 миллион доллар) керак эди. Бироқ, ушбу маблағнинг қарийб 15 миллиард тенгеси (33,4 миллион доллар) COVID-19 пандемияси даврида соғлиқни сақлашга йўналтирилгани тизимнинг жорий этилишини секинлаштирди.

Мамлакатнинг кўплаб фуқаролари бармоқ изларини рўйхатга олишнинг жорий этилишига шубҳа билан қарашган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу қозоғистонликларнинг шахсий ҳаётига таҳдид солиши мумкин ва давлат маълумотлар базалари бундай ҳажмдаги маълумотларни сақлаш учун мўлжалланмаган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация