Мақола

962 21/02/2023

Қонун ҳужжатларига бошқа фуқароликни қасддан яширганлик учун жазони кучайтирувчи ўзгартиришлар киритилади, деди ИИВ расмий вакили Шуғила Турлибек.

“Бошқа фуқароликни қабул қилишда оқибатларга йўл қўймаслик учун Қозоғистоннинг ўзга давлатларга кетган ва бошқа фуқароликни қабул қилган собиқ фуқаролари 30 кун ичида Қозоғистоннинг консуллик муассасасига фуқароликдан чиққанларини қайд этиш учун мурожаат қилишлари керак”, – деди Турлибек Ички ишлар вазирлиги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон икки фуқароликни тан олмайди. Икки фуқароликни яширганлик учун 200 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи (690 минг тенге)гача жарима ёки Қозоғистондан чиқариб юбориш чораси назарда тутилган.

“Ўтган йили икки фуқаролик учун 841 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 138 нафари суд қарори билан республикадан чиқариб юборилди, қолганлари жаримага тортилди”, – деди ИИВ расмий вакили.

Сўнгги беш йилда фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун 3515 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, улардан 3000 дан ортиғига жарима тўлаш чораси қўлланилган, 473 нафари эса мамлакатдан чиқариб юборилган. Улар учун Қозоғистон фуқаролиги  бекор қилинган, деб ёзади Sputnik Қозоғистон.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация