Maqola

880 10/01/2024

Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти қутқарувчилари бузилган автобусдан 40 дан ортиқ одамни эвакуация қилди, деб хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

9 январь куни йўловчилари бўлган автобус Олмаота — Екатеринбург трассасида Чимкент—Тобольск йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган эди. Бузилиш сабаблари эълон қилинмаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари носоз автобусдан 41 кишини эвакуация қилди. Уларнинг 14 нафари Ўзбекистон ва 27 нафари Қозоғистон фуқаролари бўлган.

Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ, улар тиббий ёрдамга муҳтож эмас.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўрон ҳақида огоҳлантириш пайтида аҳоли пунктларини тарк этмасликни тавсия қилади.

Вазирлик фавқулодда вазият юзага келганда 112 рақамига қўнғироқ қилиш кераклигини, узоқ сафарга чиқишдан олдин “КазАвтоЖол” расмий сайтидаги йўлларнинг ёпилиши ҳақидаги маълумотларни текшириш кераклигини эслатган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya