Мақола

851 11/01/2023

Йўлда қолиб кетган икки автобус йўловчиларига ёрдам кўрсатилди. Улар мактаб ва масжидга жойлаштирилган. 

Қозоғистонда совуқ об-ҳаво туфайли йўлда қолиб кетган 69 йўловчи эвакуация қилинди, деб хабар берди Inbusiness.kz. Қайд этилишича 11 январь куни Иргиз туманидан 20 км узоқликда, Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 1153-километрида йўловчи автобуси тўхтаб қолганлиги ҳақида маълумот келиб тушган.

“Автобусда 3 нафар Қозоғистон ва 38 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Ноқулай об-ҳаво туфайли йўл тўсиб қўйилганлиги сабабли барча йўловчилар Иргиз қишлоғидаги уммтаълим мактабига жойлаштирилди”,- дейилади хабарда.

Мазкур нашр хабарига кўра, кейинроқ Айтекебий туманида, Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 968-километрида, Қорабутоқ қишлоғидан 2 км узоқликда яна бир йўловчи автобуси ҳам ёрдамга муҳтожлиги ҳақида маълумот олинган.

Маълум қилинишича, автобус салонида 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб, улар масжид биносига жойлаштирилган, деб ёзади repost.uz.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация