Maqola

312 30/01/2024

2024 йил 30 январь куни Қарағанда вилояти, Бухар-Жирау тумани, Бўтақара қишлоғи, Ауезова кўчаси, 8А-уйда маиший газ баллони портлаши содир бўлган. Оқибатда бино тўлиқ қулаб тушган.

Қулаган бинонинг тахминий майдони 300 кв.м, ёнғин ҳолати бўлмаган. Жами 46 киши яшаган уйда портлаш вақтида 35 киши бўлгани хабар берилмоқда.

Қутқарувчилар вайроналар остидан икки нафар ҳалок бўлган ва беш нафар жароҳатланган, жумладан, уч болани чиқариб олишган.

Жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Улар – 30.07.1989 йилда туғилган Холдаров Рустам Умаралиевич, танасининг 80 фоизи ва Нуриддин Одилжонович Ҳакимов, 18.05.1987 йил туғилган, танасининг 35 фоизи куйиши, бош жароҳати, бош мия чайқалиши, ёпиқ умуртқа синиши.

Элчихона ҳолатни назоратга олгани ва Қарағанда вилояти полицияси, Фавқулодда вазиятлар бўлимлари билан алоқада эканини хабар қилмоқда.

Элчихона Ўзбекистон фуқароларини ҳушёр бўлиш, хавф ёки фавқулодда вазият ёки шошилинч ёрдамни талаб қиладиган бошқа ҳолатлар ҳақида хабар беришни сўраган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya