Maqola

1 481 14/05/2022

Қозоғистон Республикасининг Жамбул области Жуалин туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди.

ЙТҲ оқибатида зарар кўрган 23 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди. Уларнинг 18 нафари Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилди, 5 нафарининг аҳволи яхши бўлгани учун уйига жавоб берилди.

Ҳозирги вақтда марказга жойлаштирилган фуқароларнинг аҳволи шифокорларнинг қатъий назоратига олиниб, тегишли муолажалар ўтказилмоқда.

Вафот этган 2 нафар фуқаро жасади яшаш манзиллари – Бухоро ва Хоразм  вилоятларига юборилди.

Бугун жароҳат олганларнинг яна бири оламдан ўтди. Айни пайтда марҳумни олиб келиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар томонидан маросим тадбирларини ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya