Мақола

712 10/09/2022

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари Чимкентдаги фуқароларнинг паспортларини қайтариш ва ойлик маошлари ундиришга эришди.  

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ишлаётган 5 нафар ўзбекистонлик фуқародан паспортлари олиб қўйилганлиги ва мажбурий ушлаб турилганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Ушбу мурожаат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Чимкент шаҳридаги ваколатхонаси ходими ҳамда Чимкент шаҳар полиция департаменти тезкор гуруҳи билан фуқароларнинг иш жойига борилган. Мурожаатчиларнинг паспортлари қайтарилган ва ойлик маошлари ундириб берилган.

Агентликнинг маълум қилишича, ҳозирги кунда фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация