Мақола

707 07/07/2022

Қозоғистонда 27 июндан 4 июлга қадар “Нелегал”тезкор-профилактика тадбири ўтказилди, деб хабар беради Казинформ мухбири.

Қонун ҳимоячилари хорижликларнинг яшаш жойлари, қурилиш объектлари, бозорлар, ташкилотларни, шунингдек, фуқароларнинг иш берувчиларини текширди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси ИИВ вакили Шуғилла Турлибек махсус брифингда маълум қилди.

Берилган маълумотларга кўра фақатгина 27 июндан 28 июнгача ўтказилган текширувларда жами 3762 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.

Ҳуқуқбузарликларнинг 1239 таси – чет эллик фуқаролар томонидан қонунга хилоф тарзда меҳнат фаолиятини оширганлиги, 207 нафари – иш берувчилар томонидан мигрантлар меҳнатидан ўзбошимчалик билан фойдаланганлиги, 1509 нафари чет эл фуқаролари келганлиги ҳақида ички ишлар органларига ўз вақтида хабар бермаганлиги билан боғлиқ. Табиийки, аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан материаллар суд органларига топширилган.

“Суд қарорига кўра, 322 нафар чет эл фуқаролари мамлакатдан чиқариб юборилдилар. 646 нафари эса мамлакатдан мажбуран чиқариб юбориш учун махсус ҳибсхоналарга ушлаб турилибди”,- деб қўшимча қилди ИИВ ходими.

 

 

 

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация