Maqola

1 106 11/04/2022

Мобил мигрантдан келган илк хабар: ўзбекистонликлар Қозоғистондан Россияга ўта олмайди. 

2022 йил 11 апрелдан Қозоғистон барча чегарадош давлатлар билан қуруқликдаги чегараларини очди. Энди Қозоғистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликлар бемалол икки давлат чегараларидаги ўтказув пунктларидан автомобилда ёки пиёда ўтишлари мумкин.

Меҳнат миграциясига бормоқчи бўлган фуқароларда “Қозоғистондан Россияга ҳам қуруқлик орқали кириш мумкинми”, деган мазмундаги саволлар кўпаймоқда. Россиядаги меҳнат мигрантлари эса “Россиядан Қозоғистонга “кирди-чиқди” қилса бўладими”, деб мурожаат қилмоқда.

Шу ўринда, Телеграм гуруҳларида қуйидагича мазмундаги видео тарқамоқда. Унда ўзбекистонлик Қозоғистондан Россияга ўта оладими ёки “кирди-чиқди” қилса бўладими, деган саволларга жавоб топиш мумкин.

“Қозоғистондагилар билан гаплашдим. (2020 йил 11 апрел) тунги соат 12-01 дан бошлаб бемалол Қозоғистонга кираверасан, дейишди. Ўзбекистон ҳам барча техникаларни тайёрлаб турганини билдирди. Улар ҳам фақат Қозоғистонга дейишди. Россияга эмас, буни яхшилаб тушуниб олинглар. Россиядан Қозоғистонга ўтса бўлади. Бироқ, қайтиб Россияга кириб бўлмайди. Яъни Қозоғистонга “кирди-чиқди” қилиб бўлмайди.

 Бу аниқ, 100 фоиз кафолат. Қозоғистонга ўтсангиз, Россияга самолётда борасиз”, – дейди Телеграм фойдаланувчилардан бири.

Таъкидлаш керак, Migrant.mobi ушбу маълумотлар қанчалик тўғри эканини текшириб кўришга уринмоқда. Шу ўринда, тавсия шуки, турли хабарларга ишониб, ишончли маълумот пайдо бўлмагунча, Россиядан Қозоғистонга “кирди-чиқди” қилмай турган маъқул. Чунки, Россиядан Қозоғистонга ўтгач, Россия томони киритмаслиги мумкин. Бу ҳолатда меҳнат мигранти қийин аҳволда қолади ва Ўзбекистонга қайтишга ёки авиачипта харид қилишга мажбур бўлади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya