Мақола

955 18/03/2022

Ўзбекистон-Қозоғистон республикалари ўртасида халқаро йўловчи темир йўл қатнови қачондан бошланиши маълум қилинди.

“Ўзбекистон темир йўллари” Ахборот хизмати хабарига кўра, илк қатнов Нукус-Бейнеу-Нукус йўналишида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб амалга оширилади.

Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва “Қазақстан темир жолы” МК” АЖ билан келишилган ҳолда жорий йилда Қозоғистон Республикасига биринчи йўловчи пойезд ҳаракати ташкил этади. 2022-йил 1-апрелдан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишидаги 647/648-сонли пойезд қатнови йўлга қўйилади.

Ушбу поезд “Нукус” вокзалидан ҳафтанинг ҳар сешанба, жума ва якшанба кунлари ва “Бейнеу” станциясидан ҳар душанба, чоршанба ва шанба кунлари жўнатилади.

Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда”, – дейилади хабарда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация