Maqola

950 01/04/2022

Ўзбекистондан Қозоғистонга йўловчи поездлар қатнови номаълум муддатга бекор қилинди.

Бу “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Ахборот хизмати хабар қилмоқда. Бунга Қозоғистон томонининг карантин чораларини қайта тиклашга доир қарори сабаб қилиб кўрсатилган.

Қозоғистон томони №647/648-сонли Нукус – Бейнеу ва №1/2-сонли Тошкент – Олмаота йўналишидаги халқаро йўловчи поездлари қатновини бошлаш санасини кейинги муддатга кўчирмоқда. Бунга қўшни давлатда карантин чекловлари жорий этилгани сабабдир.

Мазкур қарор Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Идоралараро комиссия йиғилиши баённомаси билан тасдиқланган”, – дейилади хабарда.

Хабарда, шунингдек, поездлар учун чипта харид қилганлар пулларини қайтариб олишлари ёки бошқа санага қайта расмийлаштиришлари мумкинлиги ҳам таъкидланган.

Йўл ҳужжатларини (чипталарини) сотиб олган ва фойдаланилмай қолган чипта(лар)нинг пули темир йўл кассаларида тўлиқ қийматда қайтарилади. Ёки Қозоғистон билан чегара ўтиш жойларида санитария-епидемиологик вазият яхшилангунга қадар кейинги саналарга қайта расмийлаштириб берилади”, – дея қайд этилган хабарда.

Аввалроқ, Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасида поезд қатнови тиклангани, Қозоғистонга йўловчи поезд қатнови 1 апрелдан Нукусдан йўлга қўйилиши, Тошкентдан Олмаотага йўловчи поездлари 2 майдан эътиборан амалга оширилиши ҳақида Migrant.mobi хабар қилган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya