Ўзбекистон ва Қозоғистон чегаралардан ўтаётган фуқаролардан COVID-19 вирусининг салбий ПЗР тест сертификатини талаб қилишдан воз кечди.
Икки давлат ҳукуматлари миллий даражада COVID-19 вирусига қарши вакциналарни ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришган. Шундай қилиб, Қозоғистонга ўтаётган ўзбекистонликда эмланганлик тўғрисида сертификат бўлса, ундан ПЗР тест натижаси талаб этилмайди.
Шунингдек, 5 ёшгача бўлган болаларга ҳамроҳ бўлган шахслардан ҳам эмлаш сертификатлари мавжуд бўлса, ПЗР тести талаб қилинмайди. Аммо, 5 ёшдан ошган болаларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар эмланганлик сертификатлари бор-йўқлигидан қатьий назар, ПЗР тести гувоҳномасини тақдим этишлари шарт.
Келишув жорий йилнинг 18 мартидан амал қилишни бошлади.