Мақола

897 06/11/2023

Туркистон вилоятининг Сариоғоч шаҳрида миграция қонунчилигини бузгани учун Қозоғистондан чиқариб юборилмаган юзлаб чет эл фуқаролари, асосан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари маҳаллий судда ўз ишлари кўриб чиқилишини кутмоқда.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати томонидан Қозоғистонда бўлиш шартларини бузиш ва республикани белгиланган муддатларда тарк этмаслик ҳақидаги баённомалар судга юборилган.

Исми сир қолишни истаган Ўзбекистон фуқаросининг айтишича, 27 октябр куни судга келиб тушган иш ва фақат 3 ноябр куни кўриб чиқилган. Унинг айтишича, суд қарорини бир неча кун кутаётган фуқаролар озиқ-овқат ва квартира ижарасига пул сарфлаши оқибатида  пулсиз қолмоқда.

“Хавфсизлик кучлари бизни чегара постидан судга олиб келишди. Суд бизнинг ишимизни кўриб чиқишга улгурмайди. Қарийб бир ҳафтадан бери навбатда турибман. Пули тугаб қолганлар депортация қилишни сўраяпти”, – дейди ўзбекистонлик муҳожир.

Туркистон вилояти Сариоғоч тумани маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ихтисослаштирилган суди раиси Берик Қайиповнинг айтишича, сўнгги 20 кун ичида суд беш мингга яқин хориж фуқаросига нисбатан иш кўрган. Уларнинг барчаси миграция қонунчилигини бузганликда айбланган. Раиснинг сўзларига кўра, ҳар куни судда 150 га яқин янги иш рўйхатга олинади. Айбланувчиларнинг аксарияти Қозоғистон ҳудудига кириб, рўйхатдан ўтмаган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидир.

“Суд уларни 86 минг тенге жаримага тортади ёки депортация қилишга қарор қилади”, — дейди суд раиси.

Мутасаддиларнинг маълум қилишича, йил бошидан буён Сариоғоч тумани ихтисослаштирилган маъмурий суди томонидан миграция соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги бўйича 8 мингдан ортиқ фуқаронинг иши кўриб чиқилган. Сўнгги пайтларда суд ҳар куни 200 дан 300 тагача иш кўрмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация