1 732 14/11/2023

Россия маркетплейси Ozon Ўзбекистонда фаолиятини бошлаганини эълон қилди. Компания ўзбекистонлик мижозларга юз миллиондан ортиқ турдаги маҳсулотни таклиф этади. Ушбу онлайн бозор мамлакатнинг исталган нуқтасида буюртма бериш мумкин бўлган китоблар ва кийим-кечаклардан тортиб озиқ-овқат ва соғлиқ учун мўлжалланган маҳсулотларнинг кенг ассортименти бўлиши ваъда қилинмоқда.

Биринчи босқичда буюртмаларни қулай ҳамкор пунктларида ёки “Ўзбекистон почтаси”нинг 1660 та филиалидан бирида қабул қилиш мумкин. Тахминий етказиб бериш муддати – 12 кун. Ozon’нинг 2024 йилга мўлжалланган режалари мамлакатдаги логистика инфратузилмасини, жумладан, омбор мажмуалари ва етказиб бериш хизматларини кенгайтиришни ўз ичига олади. Компания, шунингдек, етказиб бериш муддатларини сезиларли даражада яхшилаш, буюртмаларни қабул қилиш ва бериш учун франчайзинг пунктлари тармоғини ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Шунингдек, компания Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида маҳаллий тадбиркорлар учун ўқув тадбирларини ўтказиш режаларини ҳам таъкидлайди. Ozon Ўзбекистонда электрон тижорат ва трансчегаравий савдони тартибга солишни такомиллаштиришда фаол иштирок этиш ниятини билдирди.

2021 йилдан буён МДҲда бизнесини олиб бораётган Ozon Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистонда ўз логистика инфратузилмасига эга.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация