Maqola

549 05/12/2023

2023 йилда Қозонда хориж фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар ўтган йилга нисбатан 25 фоизга камайди. Муҳожирлар қатнашган жиноятларнинг умумий сони 362 тадан 271 тага камайиб, умумий жиноятларнинг 3,7 фоизини ташкил этди.

Шаҳар полицияси миграция қонунчилиги бузилишини аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича жорий йилда 8500 дан ортиқ ана шундай қоидабузарликлар аниқлаган. Натижада мамлакатда бўлиш муддатини қисқартириш бўйича 106 та қарор ва 912 та киришни рад этиш бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Бундан ташқари, Қозон судлари чет эл фуқароларини Россия Федерациясидан чиқариб юбориш бўйича 1600 та қарор қабул қилган.

Шунингдек, жорий йилда Қозонга дунёнинг 171 давлатидан 171 мингдан ортиқ хорижлик ташриф буюрган, бу ўтган йилга нисбатан 12 фоизга кўп. Айни пайтда шаҳарда 42 мингдан ортиқ хорижий фуқаролар истиқомат қилади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya