Биз тарафлардан бир йигит икки акаси билан Россияга ишлашга кетади. Уддабурон йигитлар эди, икки йил деганда учовлон ота уйини қайта қурди. Яна иккита иморатни суягини тиклади. Битта «Cobalt» олишди ва кейин акалар қайтди…
Кенжа кейин нима иш қилган, қаерда ишлаган, билмайман. Уч йил Россияда ишлаб, акаларининг уйларини ками-кўстига қарашди. Уларни тўйларига пул жўнатди. Иккаласига ҳам биттадан «Gentra» миндирди. «Cobalt»ни ёнига иккита «Damas», бир «Камаз» қўшди.
Хуллас акаларда энди уй, машина ва хотин бор бўлди. Ўзининг иккита «Damas»и ва «Камаз»ини отаси «аренда»га бериб қўйди.
Уйланишга пул йиғди, билет олди ва қайтишига икки ҳафта қолганда милициялар билан урушиб 6 йилга қамалди…
Тоғасининг ўғли Россияда ҳам қўли узунроқ, мард йигит эди (мен таниган кўпчиликка ёрдам қилган). Ўша йигит поччасига: «Камаз»ни сотиб, пулини менга юборинг, жиянни ўзоғи икки ойда уйга жўнатаман, деди.
Отанинг жавоби: «Камаз» сотилмайди. Ўғлим ўзи кетган, ўзи чиқиб келади, тамом!
Бояги ака ўзини ёнидан пул бериб йигитни чиқарди, йигит уйига қайтиб борди. Тоғасини ўғлига қарзини бермоқчи эди, отаси қўймади. Ҳозир ота-ўғил юзкўрмас.
Болани ишлари яхши. Уй олди, уйланди, ишлаяпти. Лекин шунча қилган меҳнатига на акалар раҳмат айтди, на ота.
P.S: Фарзанддан молни устун кўрадиган, фарзандни фикри билан ҳисоблашмайдиган ота-оналардан нафратланаман.
— НУРБЕК ЮЛДАШЕВ —