Maqola

897 02/08/2022

Читать на русском языке

2020 йил Ўзбекистоннинг янги фуқаролари учун самарали йил бўлди. Шу йили 8127 киши Ўзбекистон фуқаролигини олди, деб хабар беради ЎзА.

Миллий ахборот агентлиги 2016 йил декабридан 2022 йилнинг биринчи ярмигача қанча киши Ўзбекистон фуқаролигини олганига оид рақамларни тақдим этди. Қуйидаги кўрсаткичлар шу маълумотномадан олинган:

  • 2016 йилда 179 нафар киши Ўзбекистон фуқаролигини олган;
  • 2017 йилда – 1 064 киши;
  • 2018 йилда – 2 760 киши;
  • 2019 йилда – 6 318;
  • 2020 йилда – 8127 киши;
  • 2021 йилда – 4567 киши;
  • 2022 йилнинг биринчи ярмида – 295 киши.

 Ушбу даврда Ўзбекистон Президентининг 97 та фармони асосида 23310 нафар фуқаро Ўзбекистон фуқаролигини олди.

2020 йил январь ойида Президент Шавкат Мирзиёев 1995 йилгача Ўзбекистонга келган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга автоматик равишда фуқароликни беришни талаб қилганди. “Шундай қилиб, қарийб 50 минг нафар ватандошимизнинг ҳаётий муаммоси ҳал бўлади”, – деб тушунтирганди Президент. Якуний рақамларга қаралса, бу таклиф ижро этилмаганлиги маълум бўлади, деб ёзади fergana.media.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мустақилликка эришган 1991 йилдан то 2007 йилгача атиги 482 нафар фуқаро Ўзбекистон паспортини олган.

2007 йилдан 2016 йил декабргача Ўзбекистон фуқаролиги ҳеч кимга берилмаган.“Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга кўра, Ўзбекистон фуқароси бўлиш учун ариза берувчи бир қатор талабларга риоя қилиши керак. У бошқа давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштириши,  Ўзбекистонда камида беш йил яшаган бўлиши, яшаш учун рухсатномага эга бўлиши, қонуний яшаш манбасига эга бўлиши, мулоқот учун зарур бўлган даражада давлат тилида гаплаша олиши ва Республика Конституциясини ҳурмат қилиши керак бўлади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya