Мақола

545 06/02/2023

Яқин вақтларда авиаташувчи Самара, Новосибирск, Екатеринбург ва Дубайга рейсларни йўлга қўяди.

Panorama Airways авиакомпанияси Тошкент-Қозон йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйди, деб хабар берди Габдулла Тўқай номли халқаро аэропорти матбуот хизмати.

Янги авиаташувчи шаҳарлар ўртасидаги биринчи парвозни 2 февраль куни амалга оширди. Йўналишга 144 ўринли Airbus А320 самолётлари хизмат кўрсатади.

Парвозлар ҳафтада бир марта – чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси амалга оширилади.
Жадвал (ҳар икки аэропорт учун маҳаллий вақтда):

• Тошкентдан учиш — 23:50,
Қозонга келиш — 01:10;
• Қозондан учиш — 02:40,
Тошкентга келиш — 07:50.

Panorama Airways авиакомпанияси аввалроқ Тошкент – Минеральние води йўналиши бўйича авиарейсларни йўлга қўйишини маълум қилганди. Мазкур йўналишдаги авиарейслар ҳар чоршанба куни амалга оширилади. Эндиликда авиакомпания Россиянинг бошқа шаҳарларига – Самара, Новосибирск ва Екатеринбургга парвозларни йўлга қўйишга тайёрланмоқда.

3 февралдан бошлаб авиаташувчи Тошкентдан Дубайга ҳафтасига уч марта – сешанба, жума ва якшанба кунлари парвоз қилишни бошлади. Бир томонга чипта нархи 250 доллардан бошланади.
Жадвал:

• Тошкентдан учиш — 21:00,
Дубайга етиб келиш — 23:40;
• Дубайдан учиш — 01:10,
Тошкентга келиш — 05:10.

Panorama Airways хусусий авиакомпанияси 2021 йилда ташкил этилган ва 2022 йил кузида ҳаво кемаси эксплуататори сертификатини олган. Компания Ўзбекистон ичида, шунингдек, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари, Исроил, Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва бошқа давлатларга парвозларни амалга оширади.

22 декабрь куни янги авиаташувчининг Тошкентдан Урганчга биринчи тижорий парвози амалга оширилди. Эртаси куни компания самолёти ўзининг биринчи хорижий парвозини Москвага амалга оширган. Panorama Airways “Қанот Шарқ”дан сўнг Ўзбекистондаги иккинчи хусусий йўловчи авиакомпанияга айланди, деб ёзади Spot.uz.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация