Мақола

1 042 23/12/2022

22 декабрь куни Ўзбекистоннинг “Panorama Airways” хусусий авиакомпанияси Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича илк тижорий рейсни амалга оширди.

144 йўловчидан иборат Airbus A320 ҳаво кемаси маҳаллий вақт билан соат 21:50 да белгиланган аэропортга учиб кетди, дейилади Uzbekistan Airports хабарида.

Самолёт, пойтахтнинг халқаро аэропортидан жўнаб кетишидан аввал, биринчи рейснинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

2021йилда ташкил этилган “ Panorama Airways” хусусий авиакомпанияси Ўзбекистон, шунингдек, БАА, Исроил, Саудия Арабистони, Россия, Жанубий Корея ва бошқа давлатларга йўловчи ҳаво ташишларини амалга ошириши режалаштирилган.

Авиакомпаниянинг навбатдаги парвози 23 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да «Тошкент — Москва» йўналиши бўйича амалга оширилиши мщлжалланган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация