Мақола

1 113 05/10/2023

“Uzbekistan Airways” ижтимоий тармоқлардаги танқидларга жавоб берди.

Ижтимоий тармоқда “Uzbekistan Airways” АЖ авиакомпанияси кассаларида чипталарни расмийлаштириш учун фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси талаб қилингани танқид остига олинган эди.

Худди шу масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати мажлисида кўриб чиқилди.

“Uzbekistan Airways” АЖ бунга жавобан ўзининг сайтида бунга жавоб берди. Эълон қилинган мақолада авиакомпания рейсларига амалдаги норматив ҳужжатларда авиакассирлардан йўловчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаси асосида авиачипталар сотишни талаб қилувчи бандлар мавжуд эмаслигини маълум қилган. “Uzbekistan Airways Sales” филиаллари ёки авиакомпания агентларида авиачипта сотуви йўловчиларнинг шахсини тасдиқловчи гувоҳномаларнинг асл нусхалари асосида ҳам, уларнинг фотонусхалари асосида ҳам амалга оширилади. Бундан ташқари, авиакомпания расмий интернет-сайти ва мобил иловаси орқали авиачипталарни сотишни фаол ривожлантирмоқда, бунда йўловчиларнинг маълумотлари тўғридан-тўғри авиачипта расмийлаштираётган шахс томонидан тизимга киритилади. Шуни таъкидлаш керакки, барча белгиланган маълумотлар йўловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга қатъий мувофиқ равишда брон қилиш тизимига хатосиз киритилиши керак. Киритилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ташувга тўловни амалга ошираётган шахс жавобгар бўлади, чунки ушбу шартга риоя қилмасдан авиачипта сотиб олиш имконсиз бўлади.

Юзага келган саволлар ва тушунмовчиликларни инобатга олган ҳолда, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида авиачипталарни сотиш бўйича барча агентларга авиачипталарни сотиб олишда йўловчилар ёки уларнинг яқинлари томонидан йўловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш зарурати йўқлиги тўғрисида навбатдаги эслатма юборилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация