2018 йилда Санкт-Петербург, Самара, Рязан, Кировский вилоятлари, Коми Республикаси, Воронеж, Новосибирск, Тамбов ва Томск вилоятларида патент бўйича тўловлар миқдори оширилади.
Россиянинг бир қатор субъектлари меҳнат бозорининг ўзига хосликларини акс эттирувчи коэффициентни тасдиқлади. Айрим ҳудудларда коэффициент ошган бўлса, баъзиларида тушган, айримларида эса аввалги даражада сақланиб қолмоқда.
2018 йилда коэффициент қуйидаги ҳудудларда оширилади:
Санкт-Петербургда – 1,5403 ўрнига 1,7299 (тўлов ҳажми 3500 руб.);
Самара вилоятида – 1,592 ўрнига 1,8 (тўлов ҳажми 3642 руб.);
Рязанск вилоятида – 1,94 ўрнига 2,0 (тўлов ҳажми 4046 руб.);
Киров вилоятида – 1,6 ўрнига 1,67 (тўлов ҳажми 3379 руб.);
Коми Республикасида – 1,22 ўрнига 1,89 (тўлов ҳажми 3824 руб.);
Воронеж вилоятида – 1,9 ўрнига 1,96 (тўлов ҳажми 3965 руб.);
Новосибирск вилоятида – 1,67 ўрнига 1,77 (тўлов ҳажми 3581 руб.);
Тамбов вилоятида – 1,7714 ўрнига 1,8288 (тўлов ҳажми 3700 руб.);
Томск вилоятида – 1,64305 ўрнига 1,729933 (тўлов ҳажми 3500 руб.).
Калуж вилоятида – 2,0025 ўрнига 1,9771 (тўлов ҳажми 4000 руб.).
Коэффициент миқдори Еврей автоном вилояти (2,12 ёки 4289 руб.), Курган вилояти (1,88 ёки 3803 руб.) ва Омск вилоятида (1,487 ёки 3008) ўзгаришсиз қолди.