Мақола

5 858 13/03/2016

patent muddati

Меҳнат муҳожирлари ишга рухсат берувчи патентни яна бир йил муддатга қайта расмийлаштириш мумкин. Бунинг учун патент расмийлаштиришдан олдин чегарага чиқиб келиш шарт эмас.

Меҳнат патентини қайта расмийлаштириш учун амалдаги патентининг муддати тугашига камида бир ой қолган вақтда қуйидаги хужжатлар жамланмасини топшириш лозим:

* Патентни қайта расмийлаштириш тўғрисида белгиланган тартибдаги ариза;

* 2 дона 3х4 хажмдаги фотосурат (суратнинг бири ариза варағига ёпиштирилади);

* Паспорт ёки чет эл фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ва  Россия Федерацияда тасдиқланган хужжат (2 нусха керак бўлиши мумкин) ;

* Келиш мақсадига “иш” белгиланган миграция картаси;

* Йил давомида патент учун тўланган барча чеклар ёки тўланганлигини тасдиқловчи бошқа хужжатлар;

* Россия Федерацияси ҳудудида амал қилувчи ихтиёрий тиббий полис.

* Тиббий кўрик маълумотномаси;

* Рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асослари тестларини топширганликни тасдиқловчи сертификат;

* Муҳожир фирма ёки ташкилотда ишласа, РФ Меҳнат Кодексининг 50.1 банди асосида расмийлаштирилган меҳнат шартномаси;

* Иш берувчи, иш (хизмат) буюртмачисининг чет эл фуқаросининг патентни қайта расмийлаштириши учун берилган илтимосномаси;

Патент учун хужжатларни қабул қилишни икки ҳолда рад этишларига йўл қўйилади:

  • Юқорида берилган рўйхатдаги хужжатлардан бирортаси тақдим этилмаганда;
  • Чет эллик патентни қайта расмийлаштириш учун жуда кеч мурожаат қилса.

Қайта расмийлаштирилган патент чет эл фуқаросига паспорти (ёки шахсини тасдиқловчи хужжат)ни шахсан кўрсатган тақдирда берилади. Шунингдек,  жисмоний шахс сифатида аванс тўловини амалга оширганлигини тасдиқловчи хужжат (яъни янги патент учун ҳеч бўлмаганда бир ой учун тўлаш керак).

Шундан сўнг патент учун солиқни одатдагидек ўз вақтида тўлаб борилиши ва  миграция ҳисобини (регистрация деб аталувчи) узайтириб боришни унутмаслик лозим.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация