Maqola

3 431 02/10/2017

Россия Давлат думаси қўмита раиси Ильдар Гильмутдинов Россия ишлашни хоҳлаган чет элликлар патент олишда топширадиган рус тили, тарих ва Россия қонунчилигини ўқитишни яхшилашга қаратилган қонун лойиҳасини таклиф этди.

Давлат Думаси Қўмитаси раисининг фикрича, ҳозирги вақтда чет эл фуқароларини ўқитиш тартибга солинмаган бўлиб, самараси етарлича бўлаётгани йўқ, аниқ бир тузилмага бўйсунмаган.

Ильдар Гильмутдиновнинг сўзларига кўра, энг яхшиси чет эллик фуқаролар келаётган давлатлар билан ҳамкорлик қилиб, Россияда хорижликлар учун Россия социомаданиятига мослашув механизмларини ишлаб чиқиш керак.

Қонун лойиҳаси кузги сессия охиригача палатага келиб тушиши мумкин. Ушбу қонун лойиҳаси тасдиқланса, рус тили, Россия тарихи ва РФ қонунчилиги бўйича тест синовлари қийинлаштирилиб, уларга қўшимчалар, янгича саволлар киритилиши мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya