Maqola

8 850 27/02/2016

MOSCOW REGION, RUSSIA. JANUARY 15, 2015. Migrant worker getting a labour licence at the Moscow Region's United Migration Centre. Artyom Korotayev/TASS Россия. Московская область. 15 января. Выдача трудового патента в Едином миграционном центре Московской области. Артем Коротаев/ТАСС

Патент олиш ва Россия Федерациясида қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун:

  1. Чет эл фуқаросининг Россия ҳудудига кираётганида муаммо бўлиши мумкин эмас (муаммога асослар: тақиқ, сургун, мамлакатдан чиқариб юборилганлик ҳолатлари). Шуни эътиборга олингки, патент олиш учун ФМХ ҳужжатлар топшираётган пайтингиз сиз томондан кириш-чиқиш ва вақтинча яшаш муддати ўтиб кетганлик ёки маъмурий қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, сизга патент расмийлаштириш рад этилади ва бу ҳақда огоҳлантиришади.
  2. Қуйидаги ҳужжатларга эга бўлинг:

– миграция картаси (картанинг киришдан мақсад бўлими – “иш” деб белгиланган бўлиши лозим);

– паспортнинг нотариус орқали тасдиқланган таржимаси;

-рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асослари тестларини топширганингизни тасдиқловчи сертификат;

– тиббий кўрик маълумотномаси;

– ихтиёрий тиббий полис.

  1. Ҳужжатларни фақат расман тасдиқланган марказ ва ташкилотларда расмийлаштиринг.
  2. Қонунда патент учун ҳужжатларни топшириш муддати (“РФ да чет эллик фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги 115-ФҚ”), РФ га кирган санадан бошлаб 30 кун қилиб белгиланган. Ҳужжатларни топширишда мазкур муддатдан ўтилган ҳолатда 10 мингдан 15 минг рублгача жарима тўланиши белгиланган (ст. 18.20 КоАП РФ).

Аммо, ФМХ га хужжат топширмай, РФ га чиқиш-кириш қилинса (амалдаги турар жой рўйхатига қўйиш доирасида), жарима олинмайди. Патент учун ҳар ойлик тўлов миқдори (белгиланган аванс тўлови) – 4 минг рубль (Москва, Москва вилояти), бошқа ҳудудларда эса – бошқа миқдор, буни ҳудудий ҳокимликлар мустақил ҳал қиладилар.

Шунингдек, ҳар бир ҳудуднинг ўзи патентлар берилиши ва уларнинг миқдорини ўзгартириши мумкин.

Патент расмийлаштирилганидан сўнг миграция регистрациясиниузайтириш лозим. Жорий йилдан бошлаб, регистрацияси узайтирилмаган чет эл фуқаросига нисбатан РФ ҳудудидан чиқариб юбориш маъмурий чораси кўрилиши мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya