Ассалому алайкум. Янги йил яқинлашиб келмоқда. Хўш, 2022 йилда патент учун ҳар ой қанчадан тўланади? Ҳар йилнинг 1 декабригача Россия регионлари кейинги йил учун патент тўлови қийматини белгилайди. Ҳозир кунга келиб 85 та региондан 64 тасида 2022 йил учун ҳар ойлик патент тўлов қиймати белгиланди. 21 регионда эса ҳозирча тегишли қонун қабул қилинмади.
Ҳар йилдагидек, бу сафар ҳам патент тўлови қиймати ошганлиги кузатилди.
Мисол учун, ўтган йилга нисбатан Москва шаҳрида 559 рублга, Москва вилоятида 808 рублга, Санкт-Петербург шаҳри, Татаристонда эса 390 рублга ошган.
Тўлов қийматини белгилаш бўйича “чемпион” Краснодар ўлкаси бўлиб турибди. Ушбу регионда кўрсаткич ўтган йилга нисбатан бирданига 1466 рублга ошган.
Демак, шундай қилиб 1 январдан бошлаб, Москва ва Москва вилоятида патент учун ҳар ойда 5900 рубль, Санкт Петербург ва Ленинград вилоятида 4200 рубль, Татаристонда 4752 рубль, Екатеренбургда 5550 рубль, ва қимматчи Краснодарда эса 5940 рубль тўлашга тўғри келади.
Қолган регионлар бўйича маълумот сайтимизда жойлаштирилган бўлиб, унга кириш учун ушбу видео остидаги ҳаволани босинг.
Бу рақамлар қаердан пайдо бўлди? Нима учун Москвада 5900 рубл-у, Ямало-Ненецкий округда эса 9900 рубл?
Буни тушунтириш учун, патент тўлови қиймати қандай шаклланишини кўриб чиқишга тўғри келади.
Шундай қилиб, патент тўлови 3 қисмдан иборат:
Келинг, энди патент тўлови қандай келиб чиқишини Краснодар ўлкаси мисолида кўриб чиқамиз.
1200 (асосий ставка) х 1,98 (дефлятор коэффициенти) х 2,5 (Краснодар ўлкаси ҳукумати томонидан белгиланган минтақавий коэффициент) = 5940 рубл.
Россия Федерал хукумати дефлятор коэффициенти орқали патент нархига таъсир қилса, маҳаллий регионлар эса минтақавий коэффициент орқали патент нархи қийматига таъсир қилади ва шундай қилиб ўзларининг маҳаллий меҳнат бозорини тартибга солади.
Энди яхши хабарлар. Ҳозиргача 21 та Россия Федерацияси региони маҳаллий коэффициентни эълон қилгани йўқ. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, маҳалий коэффициент ҳар йилнинг 1 декабригагача эълон қилиниши лозим. Солиқ кодексига кўра, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қабул қилинганидан кейин 1 ой ичида кучга киради. Бу дегани, 21 та кечиккан регионда 1 янаварда янги маҳаллий коэффициент кучга кирмайди. Эскиси эса 31 декабрда ўз кучини йўқотган бўлади. Қонун бўйича маҳаллий коэффициент белгиланмаган бўлса, унинг миқдори 1 га тенг бўлади. Бу бизга нима беради? Келинг, буни Калужеская область мисолида кўриб чиқамиз.
Маълумки ушбу регионда ҳалигача янги йил учун маҳаллий коэффициент эълон қилингани йўқ.
Бу ҳолатда:
1200 (асосий ставка) х 1,98 (дефлятор коэффициенти) х 1 (Калужская область ҳукумати томонидан минтақавий коэффициент белгиланмагани учун, унинг қиймати бирга тенг бўлади) = 2376 рубл.
Ушбу регионда мисол учун 31 декабрь куни махаллий кэффициент белгиланса ҳам бу конун факатгина 1 февралдан кучга киради ва унгача маҳаллий коэффициент 1 га тенг бўлади.
Хуллас, 1 декабрь ҳолатига маҳаллий коэффициент белгиланмаган 21 регионда энг ками 2022 йилнинг 1 февралигача патент тўлови қиймати 2376 рублни ташкил қилади. Яъни, ушбу холатда маҳаллий хукумат томонидан ўз вақтида қонун қабул қилинмаганлиги бизнинг муҳожирларимиз фойдасига ишламоқда.
Бу ҳали ҳаммаси эмас! Яна бир фойдали тавсия ҳам бор.
Юқорида айтиб ўтилган янги патент тўлови қийматлари 2022 йил 1 январдан кучга киради. Унгача амалга оширилган тўловлар, эски нарх бўйича ҳисобланади ва бундан яхшигина тежаб қолиш имконияти пайдо бўлади.
Масалан, Краснодардаги ватандошларимиз 2021 йилнинг 31 декабригача 6 ойга 2021 йил нархида 4474 рублдан тўлаб қўйишса, сал кам 9000 рублни тежаб қолишлари мумкин.