Мақола

3 651 08/05/2016

ИННЯнги тартибга кўра, жорий йилнинг 28 мартидан бошлаб банклар патент тўловини шахснинг ИНН рақамисиз қабул қилмайди. Бу мигрант тўлов пайти ИНН номерини унутганлиги боис, пировардида унинг патент тўлови бекор қилиниши ҳолатини олдини олади.
Москвада ИНН ҳақидаги маълумот мигрантнинг патент олаётган пайтда кўрсатган телефон рақамига СМС тарзида келади. Бундан ташқари ИНН номерини патентнинг ўзида ёки Россия Федерал Солиқ Хизматининг “Узнай свой ИНН” сервиси ёки Сахароводаги Миграция марказининг “Узнай свой ИНН”сервиси орқали аниқлаш мумкин.

Шунингдек, сайтимиз асосий саҳифасида ҳам “Ўз ИННингизни аниқланг” ёзуви орқали текширув хизматларидан бемалол фойдаланишингиз мумкин.
Ўз ИНН рақамини аниқлай олмаган фуқаро регистрациядан ўтган ҳудуд солиқ инспекциясига мурожаат қилиши лозим. Манзилни Россия Федерал Солиқ Хизмати сайтидан билиб олиш мумкин.

Солиқ инспекциясига мурожаат қилмоқчи бўлган мигрант паспорт ва миграция учётидан ўтганликка доир ҳужжатни тақдим этиши лозим. У беш иш кунидан сўнг ИНН рақами кўрсатилган солиқ учётидан ўтганлик гувоҳномасини қўлга киритади.
Шундан сўнг мигрант Сахароводаги Миграция марказига (А “Регистрация” ҳудуди) мурожаат қилиб,маълумотлар базасига ИНН рақамини киритишлари учун солиқ учётидан ўтганлик гувоҳномасини тақдим этиши лозим.

Манба: Россия ФСХ

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация