Мақола

1 455 06/10/2022

Бир қатор мамлакатларнинг фуқаролари визасиз тартибда Россияда меҳнат патентини расмийлаштириб, қонуний ишлашлари мумкин.

Патент ҳар қандай ҳужжат  каби, яроқсиз ҳолда бўлиши, йўқолиши, тасодифан фойдаланиб бўлмайдиган аҳволга келиши мумкин.

Бундай вазиятда чет эллик ишчи дарҳол ҳужжатни тиклаш чораларини кўриши керак. Бунинг учун мигрант зарур ҳужжатлар билан меҳнат патентининг дубликатини олиш учун ариза ёзиб, Ички ишлар вазирлигига мурожат қилиши зарур.

Бироқ ҳужжатни тиклашнинг бир шарти бор, у бажарилмаса чет эл фуқаросига дубликат бериш рад этилади. Ушбу шарт йўқолган ёки яроқсиз патентни қайта тиклаш ёки дубликат олиш вақтида унинг амал қилиш муддати ўтиб кетмаган бўлиши керак. Меҳнат мигранти патентга зарар етказилган ёки йўқолганидан кейин тўловни амалга оширмаган бўлса, унга дубликат берилмайди. Бундай вазиятда мигрант янги ҳужжатни расмийлаштириши керак. Бу ҳақда «Миграционные новости» сайти хабар беради.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация