Шундай қилиб, 2022 йил 1 апрелдан эътиборан республикада патент асосида меҳнат қилувчи хорижий ишчиларни жалб қилишга доир тақиқ кучга киради. Фармон билан патентли мигрантлар ишлаши тақиқланган соҳалар рўйхати ҳам тасдиқланган. Булар қуйидагилар:
— тош, қум ва тупроқ қазиб олиш;
— нон, ун маҳсулотлари ва торт, пирожний каби узоқ сақланмайдиган ширинликлар ишлаб чиқариш;
— ёғоч кесиш, арралаш ва рандалаш;
— ёғоч, тиқин, сомон ва бошқа тўқиладиган материаллардан буюмлар ишлаб чиқиш;
— тош кесиш, қайта ишлаш ва ишлов бериш;
— озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш;
— тўқилган маҳсулотлар, тиқиндан ясалган маҳсулотлар, бочка ва бошқа турдаги ёғочдан ясалган хўжалик молларининг улгуржи ноихтисослашган савдоси;
— ёғоч хом ашёси ва қайта ишланмаган ёғоч маҳсулотларининг улгуржи савдоси;
— қайта ишланган ёғоч маҳсулотларининг улгуржи савдоси;
— бошқа турдаги қурилиш материаллари ва маҳсулотларининг чакана савдоси;
— ноихтисослашган дўконлардаги чакана савдо;
— озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари билан ихтисослашган дўконларда савдо қилиш;
— ихтисослашган дўконларда бошқа турдаги моллар билан савдо қилиш;
— омборхона ва ёрдамчи транспорт фаолияти;
— вақтинча яшаш жойларини тақдим қилиш фаолияти;
— ходимларни ишга жойлаш ва танлаш фаолияти;
— бинолар ва ҳудудларга хизмат кўрсатиш фаолияти;
— маъмурий-хўжалик, ташкилот фаолиятини ташкил этишда кўмак бериш, бизнесга бошқа ёрдамчи хизматларни кўрсатиш фаолияти.
Ушбу фармон Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕАЭС) аъзо давлатлар (Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон) Россияда вақтинча ёки доимий яшаш рухсатномаси асосида яшаётган хорижий фуқаролар, РФга кўнгилли равишда кўчишни режалаштирган ватандошларга кўмак бериш давлат дастурининг хорижда яшаб келаётган иштирокчилари, юқори малакали мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига амал қилмайди.
Фармон талабини бузган фуқароларга 2 минг-4 минг рубл; мансабдор шахсларга — 45 минг-50 минг рубл; юридик шахсларга – 800 минг – 1 млн. рублгача маъмурий жарима ёки фаолиятини 14 кундан 90 кунгача тўхтатиш чораси қўлланилиши мумкин.
Бу хабардан сал аввалроқ Калуга вилояти губернатори Владимир Шапша минтақада мигрантлар учун бир қатор тақиқлар жорий этилгани ҳақида хабар қилган эдик.