Хорижий давлатда бўлиб турган ва саломатлиги сабабли Ўзбекистонга бориш имкониятига эга бўлмаган пенсионерлар республиканинг хориждаги дипломатик ёки консуллик муассасалари орқали пенсия ҳуқуқини тасдиқлаши мумкин. Бунда хориждаги дипломатик ёки консуллик идорасига мурожаат қилиб, доимий яшаш далили йўқлигини тасдиқлаш талаб қилинади.
Ўзбекистон ҳукумати давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиблари тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартишлар киритилди.
Республиканинг амалдаги қонунчилигига кўра, пенсионерлар бир йилда бир марта Пенсия жамғармаси бўлимларидан бирига борган ҳолда пенсия тайинланиш ҳуқуқига эга эканликларини тасдиқлашлари шарт эди. Бунгача хорижда яшовчи пенсионерлар пенсия ҳуқуқига эга эканликларини тасдиқлаш учун Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлар эди.