Maqola

1 062 22/07/2022

Пензада “Нелегал-2022” рейди доирасида 2500 нафар фуқаро текширилди, деб хабар беради рамблер.ру.

Полиция ходимлари “Нелегал-2022” рейди доирасида Пенза кафеларидан бирига чет эллик фуқароларнинг ҳужжатларини текшириш учун киришди. Ҳужжатлари ёнида бўлганлар полицияга уларни кўрсатишгач, мигрантларни қайта безовта қилиш зарурати туғилмади.

Ёнида ҳужжати бўлмаганлар эса қўшимча текширув учун полиция бўлимига келтирилдилар. Табиийки улар орасида аниқланган “нелегал”лар жавобгарликка тортилишлари табиий.

“Жорий йилнинг 27 июнидан 4 июлга қадар Пенза вилоятида “Нелегал-2022” тезкор-профилактика тадбири ўтказилди. Полиция ходимлари Россиянинг Пенза вилоятидаги Федерал хавфсизлик хизмати ва “Росгвардия” ходимлари билан ҳамкорликда 636 та чет эл фуқароларининг яшаш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойларини текширишди”, деди Пенза вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Михаил Ишейкин.

Рейд давомида 2500 нафар фуқаронинг вилоят ҳудудида бўлишининг қонунийлиги текширилди. Натижада миграция хизмати ходимлари томонидан 191 нафар ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар аниқланиб, 3 та жиноий иш қўзғатилди. 19 нафар ноқонуний мигрантни Россиядан ватанига чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya