21 июль куни Россиянинг Пенза вилояти Железнодорожний туманидаги Лесное посёлкасида жойлашган 4-ахлоқ тузатиш колониясидан маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда Пенза вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Хабарда келтирилишича, у 1990 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Шавкат Неъматовдир.
Маълумотга кўра, у учрашувга келган нотаниш шахснинг рухсатномасини ўғирлаб олган ва рухсатномани назорат пунктидаги соқчиларга кўрсатиб, бемалол чиқиб кетган.