Мақола

1 611 10/02/2023

2023 йил 27 январда Пермь ўлкаси губернаторининг 2023 йил 16 январдаги 2-сонли Фармонига кўра Пермь ўлкаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи чет эл фуқароларининг қайси касбларда ишлаши тақиқланганлиги белгиланди.

Фармонга мувофиқ, Пермь ўлкаси ҳудудида қуйидаги фаолият турларига хорижлик ишчиларни жалб қилиш тақиқланди:

• нефть ва газ қазиб олиш;

• нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

• ихтисослашмаган дўконларда чакана савдо билан шуғулланиш;

• махсус дўконларда ичимликлар сотиш;

• махсус дўконларда тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланиш;

• хавфли юкларни ташиш.

Шунингдек чет эллик мигрантларга қуйидаги йўловчи ташувчи транспортларни бошқариш тақиқланган:

• йўловчиларни шаҳар ичида ва шаҳар атрофидаги транспортда, шаҳарлараро автобусларда, таксиларда ва ҳайдовчи билан ижарага олинган автомобилларда ташиш.

Фармон қонуний равишда Пермь ўлкасида бўлиб турган ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун патент олган барча чет эллик мигрантларга нисбатан қўлланилади.

Шу билан бирга, иш берувчилар Пермь ўлкасида берилган патентларнинг амал қилиш муддатини ва фармоннинг кучга кирган санасини ҳисобга олишлари шарт. Фармоннинг тўлиқ матни билан Пермь ўлкаси губернатори ва ҳукуматининг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

 

 

 

 

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация