Maqola

644 09/08/2022

❗️Бундай таклифни “Марказий Осиё Перм ўлкаси ўзбеклари жамияти” ҳудудий жамоат ташкилоти бошқаруви раиси Жаҳонгир Жалолов илгари сурди.

Маълумотларга кўра, Жалолов Россия фуқароси.

Бу ҳақда Жалоловнинг нутқи акс этган видеони эълон қилган «Ветта» нашри хабар бермоқда.

“– Бизнинг фарзандларимиз шу юрт боғчаларига, мактабларига, коллежларида, олий ўқув юртларида таҳсил олишади. Биз шу ерда яшаяпмиз, нон топяпмиз, еётган нонимизни оқлашга мажбурмиз. Таклифим шуки, биз «Амир Темур» номи билан махсус батальон яратиб, Украинадаги махсус ҳарбий операцияда қатнашишимиз ва рус ҳукуматига Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш ишларида ёрдам беришимиз керак», дейди у ўз нутқида.

Аввалроқ “Коммерсант-Прикаме” хабар қилганидек, Украинадаги махсус операцияда иштирок этиш учун Перм ўлкасида аллақачон иккита кўнгилли бўлинма – “Парма” ва “Ҳаммер” батальонлари тузилган.

Бу видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳам ҳолат юзасидан қисқа изоҳ бериб, юртдошларимизни огоҳликка чақирди.

Migrant портали жамоаси ҳам Россиядаги ватандошларимизни бундай даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликка чақирамиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

⁉️ Нима деб ўйлайсиз, меҳнат муҳожирлари ўз меҳнати эвазига пул топгани учун Россиядан қарздорми?

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya