Maqola

1 165 18/05/2022

Санк-Петербург прокуратураси сохта никоҳларнинг белгиларини санаб ўтишди.

Россияга ишлаш учун борган мигрантлар ёки мамлакат фуқаролигини олиш ниятида бўлганлар кўпинча сохта никоҳдан ўтадилар. Бу билан аксарият хориждан келган шахслар мамлакатда яшаш шароитларини яхшилаш, фуқароликни олиш, яхши иш топиш ва ўзлари учун кўп ҳуқуқларни қўлга киритишга интиладилар.

Сохта никоҳларни аниқлаш билан Санк-Петербург шаҳар прокуратураси шуғулланади, деб таъкидлайди NevaToday.

Текширувлар кўп вазиятларда турли манбалардан кимларнингдир сохта никоҳдан ўтганлари ҳақидаги хабар асосида бошланади.

Муҳожирлар орасида бундай никоҳлар фуқароликни олишга йўл очса, уларнинг “турмуш ўртоқлари” маълум сумма миқдорида, айтайлик – 30 минг рубль ёки ундан кўпроқ “мукофот” ишлаб олиш имкониятини яратади.

Мутахассисларнинг айтишларича, бундай “эр-хотин” ўртасида оилавий муносабатлар бўлмайди. Улар бир-бирига ғамхўрлик қилишмайди. Оила-фақат қоғозда.

Прокуратура “эр-хотин”нинг ёшларини, алоҳида ёки бирга яшашлари, умумий рўзғор юритишлари, қариндошларининг никоҳдан хабардорлиги ва фарзандлари борлиги билан қизиқишади.

Улар “эр-хотин” билан алоҳида суҳбатлашиб, аввалги ва ҳозирги муносабатларини суриштиришади. Айнан шундай суҳбатлар ваколатли ташкилотнинг никоҳнинг сохталиги ҳақида хулоса чиқаришига асос бўлади. Текширувлардан сўнг РФ Оила кодексининг 27-моддасига кўра никоҳ ҳақиқий эмас, деб тан олинади.

Манба: spbvedomosti.ru

 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya