Мақола

605 17/07/2022

2022 йилда Петербургга қанча ўзбекистонлик ишга келди? 2021 йилга нисбатан Марказий Осиё давлатларидан келган мигрантлар сони олти баробар камайди, деб хабар беради “Невские новости” сайти.

Петербургга Марказий Осиё давлатларидан меҳнат мигрантларини ташкилий тарзда ишга жалб қилиш олти баробарга камайган.

“Невские новости”нинг маълум қилишича ишлаш учун келаётган чет эл фуқаролари сонининг камайиши Петербургга таъсир қилмаётганга ўхшайди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги

матбуот хизмати нашр таҳририятига Петербург бўйича статистик маълумотларни тақдим этди.

“2022 йилда Петербургга ташкилий равишда ишга қабул қилиш доирасида 150 нафардан ортиқ, 2021 йилда эса 300 нафарга яқин фуқаро ишга юборилган”, – деб маълумот беради агентлик матбуот хизмати.

Агентлик вакилининг аниқлик киритишича, 2022 йил учун статистика фақат дастлабки олти ойни қамраб олади. Демак, йил якунигача Петербург ўтган йилгидек, ҳатто ундан ҳам кўпроқ меҳнат мигрантларини қабул қилиши мумкин.
Умуман, 2022 йил бошидан буён 3906 нафар ўзбекистонлик ташкилий равишда ишга қабул қилиш асосида Россияга кетган.

2021 йилнинг биринчи ярмида 22 116 нафар ўзбекистонлик шу йўл билан Россияга ишлаш учун кетишганди.

Ўзбекистонда ишчи кучини жалб қилишнинг махсус ишлаб чиқилган механизми мигрантларни ташкилий равишда ишга қабул қилишдир. Россия компаниялари ўз корхоналари учун зарур мутахассис ва ишчилар кераклиги хақида маълумот беради. Шундан сўнг бу талаб бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ишчиларни танлайди. Сўнгра икки давлат қонунчилиги нормаларига риоя қилган ҳолда, ишчилар Россия Федерациясидаги иш объектларига юбориладилар.

Коронавирус пандемияси даврида ташкилий равишда ишчиларни юбориш айниқса оммалашди, чунки чегаралар ёпиқ бўлган ва Россиядаги иш берувчилар фақатгина давлатлар ўртасидаги келишув орқали ишчиларни жалб қилишлари мумкин бўлганди.

Россия Федерациясига меҳнат мигрантларини ташкилий равишда жалб қилиш чегараларнинг очилиши билан боғлиқ. Бу вазиятда биринчи навбатда Ўзбекистон фуқаролари Россияга мустақил равишда иш излаш учун кела бошладилар.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация