Мақола

872 14/10/2023

Санкт-Петербург йўл полицияси инспектори ўзбекистонлик муҳожирни унга аромакнопкали  бир қути сигарет сотиб олишга мажбурлагани бўйича жиноий иш қўзғатилди, деб хабар бермоқда Baza телеграм канали. ДПС ходими Пулково аэропорти яқинида ўз машинасида кетаётган муҳожирни тўхтатиб, ҳужжатларини маълумотлар базасидан текшириб кўрган ва унинг маҳаллий пропискаси йўқлигини айтиб, ёлғон гапирган.

Мигрант ВНЖси борлигини таъкидлаган ва ҳатто ўз вакилига қўнғироқ қилган. Полициячи учинчи шахслар билан мулоқот қилишдан бош тортиб, мигрантдан унга бир қути аромакнопкали сигарет сотиб олиб келишни талаб қилган. Бунинг эвазига у ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб беришга ваъда берган. Муҳожир унинг талабини бажариб, бироқ кейин порахўр устидан Ички ишлар вазирлигига шикоят қилган.

Полиция инспектор томонидан белгиланган куни чет эл фуқароси ҳақида маълумот сўраганини тасдиқлади. ЙПХ ходимига нисбатан пора олиш ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш моддалари бўйича иш қўзғатилди.

Аввалроқ Москвада Южное Бутово туман полиция бўлими бошлиғи Антон Иванко қўлга олинган эди. Тергов маълумотларига кўра, полициячи муҳожирлардан катта миқдорда пул олаётган вақтида жиноят устида ушланган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация