Мақола

1 250 11/10/2023

32 ёшли йигитни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари 7 октябрь куни Санкт-Петербургнинг Киров туманида ўзбекистонлик муҳожирнинг ҳалок бўлиши ҳодисасини ўрганмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси Стачкалар проспектидаги етти қаватли бинонинг юқори қаватидан лифт шахтасига тушиб кетган. Уйда  капитал таъмирлаш тартиби бўйича лифт алмаштирилаётган эди.

Ўзбекистонлик оғир жароҳатлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Воқеа жойида тергов қўмитаси ходимлари ишламоқда.

Бахтсиз ҳодиса прокуратура томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ текширилади.

Муҳожирликда ишлаётган ватандошларимизга илтимосимиз, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг, зеро ҳаёт бир марта берилади ва сизни уйингизда интизор бўлиб кутаётган яқинларингиз, бола-чақангиз борлигини унутманг!

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация