Россиянинг “Победа” авиакомпанияси 2023 йил 21 апрелдан бошлаб Москва ва Тошкентни тўғридан -тўғри чартер рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда.
Москва – Самарқанд – Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта – пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Бу ниятни Россия авиаташувчиси вакиллари Uzbekistan Airports – халқаро аэропортларнинг бошқарувчи компанияси билан музокараларда билдиришди. Мулоқот чоғида Россия шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига мунтазам йўловчи қатновларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
“Победа” – Россиянинг арзон авиакомпанияси, Аэрофлот-Россия ҳаво йўллари гуруҳининг шўъба корхонаси, штаб-квартираси Внуково (Москва) аэропортида жойлашган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати маълум қилди.