Мақола

969 28/05/2022

Москва вилояти қурилиш майдонларидаги мигрантлар меҳнатидан воз кечмоқчи эмас. Чунки улар яхши ишлайди. Уларнинг меҳнатига эса талаб бор. “Подмосковье” губернатори Андрей Воробьев РБКга берган интервюсида шундай баёнот берган.

“Бугунги кунда бундай режалар йўқ. “Подмосковье”да қурилишлар кўп. Тураржойлар бозори ҳам каттагина. Ҳозирда 730 та кўп қаватли уйлар қурилмоқда. Унда 34 минг қурувчи меҳнат қилмоқда. Уларнинг 14 минги, асосан, марказий осиёлик мигрантлардир (12 минг мигрант). Уларнинг меҳнатидан воз кечиш мумкин, бу борада иш кетяпти. Аммо, уларнинг меҳнатига талаб бор ва улар ишларини сидқидилдан бажаради. Уларга раҳмат”, – деган Воробьев.

Унинг айтишича, қурилиш майдонларида раҳбарлар, прораблар ва ишчилар ишламоқда. Улар меҳнати учун малакасидан келиб чиққан ҳолда 60 мингдан 100 минг рублгача маош олмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация